Мактабга кабул эълон килади

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

O'zbekiston xoreografiya akademiyasi укувчилар кабулини

ЭЪЛОН К И Л А Д И

Ихтисослаштирилган хореография урта мактабига кирувчилар учун кабул

КОИДАЛАРИ

Хореография урта мактабига ракс санъатига кобилияти бор иктидорли укувчилар кабул килинади

«КЛАССИК РАКС» булимига урта таълим мактабининг 4-синфини битирган 10-11 ёшли укувчилар кабул килинади. Мазкур мактабнинг 9-синфини хореография сохаси буйича муваффакиятли битирган укувчилар, хореография коллежига хореография таълим йуналишига автоматик равишда кабул килинадилар ва ўзлари танлаган мутахассислик бўйича 3 йил укиб диплом оладилар

«ХАЛК РАКСИ» булимига умумий урта мактабнинг 7-синфини битирган 13-14 ёшли укувчилар кабул килинади. Мазкур мактабнинг 9-синфини битирган укувчилар, хореография коллежига кабул килинадилар ва узлари танлаган мутахассислик буйича 3 йил укиб диплом оладилар

Ихтисослашган урта мактабида укиш узбек ва рус тилларида олиб борилади. Хужжатлар 20 майдан 5 июнгача кабул килинади. Кушимча кабул ва ижодий имтихонлар 26-28 август кунлари утказилади

Укишга кирувчилар куйидаги хужжатларни топширадилар:

- Ректор номига ариза (укувчиларнинг ота-онаси ёрдамида тулдирилади)

- Тугилганлик тугрисидаги гувохноманинг нусхаси

- 3х4 хажмдаги 6 дона фотосурат

- Эмлаш картаси 063, №026 шаклдаги мактаб шифокори тасдиклаган тиббий карточканинг нусхаси, соглиги тугрисида яшаш жойидаги оилавий поликлиникадан 086-тиббий маълумотнома

- Мактаб табелининг нусхаси

- Мактабдан тавсифнома

- Турар жойидан маълумотнома (махалла фукарорлар йигинидан)

- Ота-онасининг иш жойидан маълумотнома

- 1 дона файл папка (20 та вароклик)

Ихтисослик бўйича консультациялар, май ойининг хар шанба кунлари соат 14.00 дан 17.00 гача ўтказилади. Касбий ижодий синовлар 1 июндан 7 июнгача ўтказилади. Ихтисослашган хореография урта мактабига кабул килиш талаблари (касбий) ижодий синов 3 тур асосида утказилади

I тур – ташки сахнабоплик курсаткичлари (юзи, комати, гавда тузилиши в.х) хамда касбга лаёкати (оёк очилиши, кутариш, кадам ташлаш, сакраш, эгилувчанлик)

II тур – тиббий курикдан утиш (аоссий диккат гавда, кўл, оёк склетларининг тузилиши, мушаклар бакувватлилиги, асаб, юрак, упка, куриш аъзоларининг соглиги)

III тур – мусика кобилиятлари (бунда укувчиларнинг раксга, мусикага ва ритмга мазмундорлиги аникланади), хамда укувчиларнинг умумтаълим фанларидан билимларини аниклаш учун она тили ва математика фанларидан тест синовлари утказилади

Аввалги турдан муваффакиятли утган укувчилар кейинги турга куйиладилар. Хамма синовлар якуни буйича кабул хайъати аъзолари ихтисослаштирилган хореография урта мактабига укувчиларни кабул килиш масаласини кўриб чикади

Ихтисослашган хореография урта мактабига укувчилар сафига кабул килиш ректор буйруги билан расмийлаштирилади. Вилоятлардан келган укувчилар ётокхона ва иссик овкат билан таъминланадилар.

http://www.mrxom.uz/uz/